ЕОИИ да қўшма туристик йўналишлари очилади

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатларида қўшма туристик йўналишлар ишлаб чиқилиши режа қилинган. Шунингдек, диққатга сазовор объектлар ва жойлар хусусида ягона ахборот ресурси яратиш мўлжалланган. Мамлакатлар ашаддий саёҳатчилар истакларини ҳисобга олиб, аввало таништирув туризмини ривожлантириш ниятида.

СЕРГЕЙ ТКАЧУК, ЕВРООСИЁ ИҚТИСОДИЙ КОМИССИЯСИ ЭКСПЕРТИ:

- Бунга табиат, тарихий-маданий ёдгорликлар, аҳоли маиший турмуши ва анъаналари билан танишиш учун уюштирилган туристик саёҳатлар, сафарлар, походлар киради. Иттифоқ миқёсида туризм соҳасининг муваффақиятли ривожланаётганини бир қанча музейлар фаолияти мисолида кўрсатиш мумкин. Масалан, Архангельск вилоятида «Кичик Кореллар» ёғоч меъморчилиги музейи мавжуд. Ёки мутахассислар тавсия этадиган яна бир мўъжизавий макон: Қирғизистондаги Саймалуу Таш  - Тош боғ музейи. Очиқ осмон остидаги бундай диққатга сазовор ёдгорликлар Қозоғистон ва Беларусда ҳам жуда кўп.