«Буюк Дашт маърифатпарварлари» электрон кутубхонаси яратилди

«Буюк Дашт маърифатпарварлари» электрон кутубхонаси яратилди

«Буюк Дашт маърифатпарварлари». Қозоғистонда янги электрон кутубхона яратилди. У таълим соҳасининг шаклланиш тарихида номлари олтин ҳарфлар билан битилган олим ва тадқиқотчиларга бағишланган. Сайтда Абай Қўнонбоев, Ибирай Алтинсарин, Ахмет Байтурсинули, Қанипа Битибаева, Аягул Миразова кабиларнинг ҳаёти ва ижоди, асарлари, мақола ҳамда материаллари ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин. Жами бўлиб, электрон кутубхонада 1000дан ошиқ асарлар тўпланган, дейди республика Маориф вазирлиги. Онлайн китоб жамғармаси йил давомида янги маълумотлар билан бойиб боради. Келгусида унга таълим соҳасига ҳисса қўшган педагоглар номлари киритилади. Айтиш жоиз, ҳозирда электрон кутубхонадан 12 мингга яқин одам фойдаланмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.