Қозоғистон кескин
ўзгаришлар даврига кириб боряпти. Йил давомида аҳоли Давлат раҳбари сайловолди
дастури рўёбга чиқарилиши доирасида амалга оширилган ислоҳотлар мевасини ҳис
қилаяпти. Шу жумладан, ижтимоий-сиёсий трансформация, иқтисод ва ижтимоий соҳада
режа асосида амалга оширилаётган ўзгаришлар яққол кўриниб турибди.
Сиёсатшуносларнинг фикрича, Қозоғистон аҳли энг кам маош миқдори ошиши, бола
тарбиялаш учун ижтимоий нафақа, «Миллий жамғарма» – болаларга дастури,
иқтисодиётдаги монополиялардан воз кечиш, ноқонуний ўмарилган активлар
қайтарилишини кузатиб боряпти. Шу билан бирга, мамлакат сиёсий тизими
демократик трансформацияси кузатиляпти. Аналитиклар фикрича, бу жараён тобора
жадаллашяпти.
Арман
Токуташаков, Дунё иқтисоди ва сиёсати институти эксперти:
- Қозоғистон аввало
миллий манфаатларни кўзлаган кўп векторли ташқи сиёсат юритишда давом этяпти.
Қозоғистонликларнинг кўпчилиги йирик ўзгаришлар юз бераётганини кўриб турибди. Сиёсатда
бу, шу жумладан, туман ҳокимлари сайланиши шаклида модернизациянинг давом
этиши, иқтисодда монополияларга барҳам бериш, активлар қайтарилиши, миллий
бойликни қайта тақсимлаш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар, ижтимоий
соҳани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.