Қозоғистонлик Элдар Яхияев иккита жаҳон рекорди ўрнатди

Қозоғистонлик Элдар Яхияев иккита жаҳон рекорди ўрнатди

Ақтаулик фуқаро қўшимча 35 килограмм юк билан турникда тортилди. Етти карра жаҳон чемпиони республика спорт фестивали финалига тайёргарлик жараёнида иккинчи марта жаҳон рекордини ўрнатди. Анжуман 18 февралда Астана шаҳрида бўлиб ўтади. Унда мамлакатнинг 20 та шаҳридан 180 нафар спортчи қатнашади.

Элдар Яхияев, етти карра жаҳон чемпиони:

- Бу ишлар аҳолини жисмоний маданиятга, биз шуғулланаётган спортга жалб этиш учун амалга ошириляпти. Чунки деярли ҳеч қандай харажат талаб қилинмайди. Ҳар бир ҳовлида мен шуғулланганимга ўхшаш майдонча бор. Мен нимага эришганимни кўриб турибсиз.

Талғат Ермекбаев, тренер:

- Элдар билан кўпдан буён дўстмиз. Беш йилдан буён бирга шуғулланамиз. Воркаут, штанга – булар билан ҳамма шуғуллана олади, машқлар учун спорт зали ҳам, кўчадаги турниклар ҳам иш беради, уйда ҳам шароит яратиш мумкин.

Таъкидлаш лозимки, Элдар Яхияев бир йил аввал Хельсинкидаги беллашув ғолиби бўлди, сўнгра Амстердамни забт этди, классик иккикурашда абсолют чемпион деб тан олинди. Жорий йилда у Финляндияда бўлиб ўтадиган биринчиликда рекорд даража кўрсатишга умид боғлаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси