Давлат раҳбари нейрохирургия соҳаси пешқадамлари билан учрашди

Давлат раҳбари нейрохирургия соҳаси пешқадамлари билан учрашди

Президент Уолтер Эдуард Денди номли нейрохирургия ҳамжамиятининг Х Жаҳон конгрессида қатнашиш учун Астанага келган нейрохирургия соҳасининг пешқадам вакилларини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, анжуман Қозоғистонда ўтказилиши нейрохирургиядаги ютуқлар халқаро даражада тан олинаётганини кўрсатади. Айни вақтда, конгресс нейрохирургия соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиши, илғор тажриба ва технология алмашинишга имконият яратишига ишонч билдирди. Президент юртимизда сунъий идрокдан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётганини кўрсатиб ўтди. Рақамли ва роботли технологиялар туфайли мамлакат нейрохирургия соҳаси фаол ривожланяпти. Давлат раҳбари иштирокчиларнинг тиббиётни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссасини кўрсатиб ўтди. Қатнашувчилар Қозоғистондаги нейрожарроҳликни ривожлантириш имкониятларини юқори баҳолашди, мутахассис тайёрлаш ва илғор технологиялар алмашиш борасида ёрдам беришни ваъда қилишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси