Мажилис яна бир ҳужжатни маъқуллади

Мажилис яна бир ҳужжатни маъқуллади

Мажилис жисмоний шахслар томонидан Евроосиёдан ташқарига валюта олиб кетилиши тўғрисидаги маълумот алмашиш тартибига доир меъёрларни белгилаб берувчи ҳужжатларни ратификация қилишни маъқуллади. Улардан бири жиноий йўл билан орттирилган даромадларни легаллаштиришга оид шартнома билан боғлиқ. Пленар йиғилишда Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилишича, ушбу ҳужжат 2021 йил 20 июлда Москвада имзоланган.

Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, молия вазири:

- Маълумот алмашиш жисмоний шахслар мамлакатни тарк этаётганида тақдим этган, божхонада тўлдирилган нақд пул ва товар декларациясида кўрсатилган рақамларни жўнатиш шаклида амалга оширилади. Ўзаро ҳамкорлик тартиби сўров юбориш, унинг бажарилиш муддати, бунинг учун жавобгар амалдорлар ёки ваколатли шахслар, шунингдек, қандай асосларга кўра маълумот беришдан бош тортиш мумкинлиги кўрсатилган. Маълумот алмашиш бирорта аъзо ваколатли, давлат ҳуқуқни муҳофазалаш, божхона органларидан бошқа аъзо давлатга сўров юбориш шаклида олиб борилади.

Бундан ташқари, Ерулан Жамаубаев таъкидлашича, шартномада ахборот махфийлиги, уни ҳимоя қилиш, сақлаш ва йўқ қилиш, шунингдек, бундай ахборот рухсатсиз тарқатилган тақдирда аъзо давлатлар кўрадиган чора-тадбирлар кўзда тутилган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.