Эрон билан ўзаро товар айланмаси 3 миллиард долларга ортади

Эрон билан ўзаро товар айланмаси 3 миллиард долларга ортади

Қозоғистон ва Эрон товар айланмасини 3 миллиард долларгача ошириш ниятида. 2022 йилда бу 528 миллионни кўрсатган. Шу билан бирга,  мамлакатимиз келгусида ҳам ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида   Ислом республикаси бозорига жами қиймати тахминан 250 миллион долларга тенг бўлган 75 турдаги маҳсулотни экспорт қилишга тайёр. Одатдаги жўнатмалар – дон ва мойли экинлар ҳосилидан ташқари, Қозоғистон гўшт маҳсулотларини юборишдан ҳам манфаатдор. Ўз навбатида, Эрон корхоналари балиқ ва сут маҳсулотлари, мис, мева-сабзавот, кўкатлар, қуруқ мева ҳамда озиқ-овқат товарлари юборилишини йўлга қўйиши мумкин. Таъкидлаймиз, Қозоғистон ва Эрон савдодан ташқари, қишлоқ хўжалиги, логистика, энергетика, соғлиқни сақлаш, таълим, туризм соҳаларида ҳам давлатлараро ўзаро муносабатларни муваффақиятли ривожлантиряпти. Шунингдек, тарафлар келгусида транспорт-логистика борасидаги шерикликни кенгайтириш ниятида. Хусусан, бу ерда гап Шимол-Жануб халқаро транспорт йўлагини равнақ топтириш устида бормоқда. Ушбу йўналишда асосий бўғин Каспий тугуни бўлиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси.