Бишкекда ЖХШТ Жамоавий хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади

Бишкекда ЖХШТ Жамоавий хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади

Қосим-Жўмарт Тўқаев ЖХШТ Жамоавий хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Бишкекдаги «Интимақ Ордо» қароргоҳига борди. Давлатимиз раҳбарини Қирғизистон президенти Садир Жапаров кутиб олди. Шунингдек, қароргоҳда ташкилот аъзоси бўлган бошқа давлатлар – Россия, Беларусь, Тожикистон раҳбарлари ҳам тўпланди. Таъкидлаймиз, сессия қатнашчилари бугун хавфсизлик, ноқонуний миграцияга қарши кураш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси