Қозоғистон ва Туркия президентларига рақамли лойиҳалар тақдим этилди

Қозоғистон ва Туркия президентларига рақамли лойиҳалар тақдим этилди

Қозоғистон ва Туркия президентлари Alem.ai сунъий интеллект халқаро марказига борди. Давлат раҳбарларига мазкур марказнинг мамлакатнинг асосий технологик хаби сифатида аҳамияти,узоқ муддатли ривожланиш стратегияси тақдим этилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғонга музей экспозицияси ва СИ-кинотеатр имкониятлари ҳам кўрсатилди. Бундан ташқари, икки давлат раҳбарларига Astana Smart City лойиҳаси тақдим этилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси