Алматини ривожлантириш маркази БМТ глобал шартномасига қўшилди

Алматини ривожлантириш маркази БМТ глобал шартномасига қўшилди

Қозоғистон БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш йўналишида мавқеини мустаҳкамлаб боряпти. Алматининг БМТ Глобал шартномасига қўшилиши мазкур жараённинг бир қисми ҳисобланади. Ушбу ҳужжат шаҳарнинг ривожланиш маркази барқарор иқтисодий муҳит яратиш, инвестиция жалб этиш, лойиҳаларни рўёбга чиқаришда хорижлик ҳамкорлар билан тажриба алмашиш имкониятини яратади. Алмати ҳокимлиги берган маълумотга кўра, глобал шартнома БМТ Барқарор тараққиёт мақсадлари тамойилларига мувофиқ бизнес-жараёнлар ва корпоратив маданиятни бирлаштиришга қаратилган. Иштирокчи ташкилотлар глобал шартноманинг ўнта асосий тамойилига риоя этади. Улар инсон ҳуқуқлари, меҳнат муносабатлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, коррупцияга қарши кураш каби асосий қадриятларни ўз ичига олади. Бугунги кунда 160 давлатдан 9 мингдан компания ва 3 минг нотижорат ташкилот БМТ Глобал шартномасига аъзо бўлган.  

Абдумалик Сарманов таржимаси