Алматида ўтказилаётган кўргазмада қадимий заргарлик буюмлари тақдим этилди. Реставраторлар етти юздан кўпроқ қимматбаҳо буюмни тиклаш бўйича катта иш олиб борди. Умуман олганда, Марказий Давлат музейида турли тарихий даврларга оид 14 мингдан зиёд заргарлик буюмлари сақланади. Масалан, зираклардан бири 2013 йилда, Култўбеда олиб борилган археологик экспедиция давомида топилган. У ўзига хос шиширилган шаклга эга, тошлар билан безалган.
Шўлпан Турсунбаева, Қозоғистон Республикаси марказий давлат музейи реставрация бўлими раҳбари:
– Таъкидлаш лозимки, Култўбе қўрғонидаги иш давомида заргарлик буюмлари топилди. Улар соф олтиндан ясалган. Ушбу буюмлар илк марта эскпозицияда тақдим этиляпти.
Ринат Сўнарбаев, реставратор:
– Биз тақинчоқларни тиклаш учун турли усуллардан фойдаланамиз. Агар қорайиб қолган, жилосини йўқотган бўлса, тозалаймиз. Кумуш тақинчоқларга кислота билан ишлов берилади, кейин илиқ дистилланган сувда совун билан ювилади. Қуритилади, артилади. Шундан кейин асл ҳолатига қайтади. Аввалгидай ялтирай бошлайди.
Бундан ташқари, 19-20-асрларга оид қозоқ аёлларига хос тақинчоқлар жамланмаси ҳам экспозициядан ўрин олган. Раққоса Шара Жиенқулова коллекциясидаги билагузуклар, қўшиқчи Жамал Умарова таққан камар ва тумор, опера юлдузи Куляш Байсеитова саҳнада таққан тақинчоқлар ҳам мавжуд.
Абдумалик Сарманов таржимаси.