«Алтин Эмель» миллий табиат паркидан туркман қулонларини мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кўчириш ишлари давом этяпти. 60 дан кўпроқ жонивор олиб кетилди. Улар Қозоғистоннинг иккита минтақасида яшай бошлайди. Навбатдаги лавҳамиз ноёб биологик турни сақлаб қолиш борасидаги ишлар ҳақида.
Қулон Қозоғистоннинг “Қизил китоби”га киритилган, ноёб, йўқолиши мумкин бўлган жонзодлар рўйхатидан жой олган. Қулоннинг Қозоғистондаги тури ўтган аср 30-йилларида йўқ бўлиб кетган. Бунга оммавий браконьерлик ва чорвачиликнинг ривожланиши сабаб бўлган. Ёввойи жониворлар табиий яшаш ареалидан сиқиб чиқарилган. Ярим аср илгари совет олимлари қулонлар сонини тиклаш бўйича иш бошлади. Улар Орол денгизидаги Борсакелмас оролига жойлаштирилди. Лекин денгиз қурий бошлади. Шунда қулонлар “Алтин Эмел” миллий паркига кўчирилди, ҳозир бу ҳудудда 4 мингдан кўпроқ жонивор яшайди.
Асет Алимбек, «Алтин эмел» миллий парки ходими:
- Алтин Эмел миллий паркида жониворларни бошқа миллий парклар ва қўриқхоналарга кўчириш ишлари амалга ошириляпти. 2017 йилдан бошлаб «Алти дала» қўриқхонасига 9 бош қулон олиб кетилди. 2022 йилда яна 4 бош жонивор кўчирилди. 2022 йил октябрида 60 бош қулонни Или-Балхаш қўриқхонасига бердик.
Қулонлар икки минтақага кўчирилади. Жанубий Балхаш соҳилларига ва «Алтин Дала» резерватига. Иккинчисига етиб бориш осон эмас, салкам икки минг километр. Жониворлар транспортда ташилишга ўрганмаган.
Асет Алимбек, «Алтин эмел» миллий парки ходими:
- Биз «КамАЗ»да ҳар бир қулонни алоҳида панжарага жойлаштирамиз. «Алтин дала» қўриқхонаси жуда узоқда бўлгани учун у ерга етказиб бериш қийин. Шунинг учун вертолётларда кўчирамиз.
Биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш Қозоғистон ҳамжамияти яна 80 бош қулонни популяциясини кўпайтириш учун Тўрғай даштларига кўчиришни режалаштирган.
Абдумалик Сарманов таржимаси