IT-хизмалар соҳасидаги экспорт 223 миллион долларга етган

IT-хизмалар соҳасидаги экспорт 223 миллион долларга етган

Қозоғистон Ай-Ти-маҳсулотларни экспорт қилади. Юртимиз мутахассисларининг ишланмалари ўзбек ҳамкасбларини қизиқтириб қўйди. Яқин вақт ичида Самарқанд йирик IT-хабга айланиши мумкин.

Ўзбекистон IT соҳасида Қозоғистон тажрибасини жорий этишга киришди. Бизнинг мутахассислар ишлаб чиққан йўллардаги ҳаракатни кузатиб, қоидабузарларни аниқловчи интеллектуал тизим Наманганда татбиқ этилган. Лойиҳа раҳбарлари маҳаллий маъмурият билан шартнома имзолади. Автомобиллар тураргоҳини тартибга солувчи мана бу лойиҳа эса яқиндагина Тошкентда ишга туширилди.

Саидалихон Ҳакимов, Қозоғистон лойиҳаси вакили:

- Марказий офисимиз Қозоғистонда. Юридик жиҳатдан тўлиғича Ўзбекистон ҳудудидамиз. Ишлаб турган объектларимиз бор. 4 та объект Ўзбекистонда яхши натижаларни кўрсатмоқда. 2023 йил режасига яна камида 10-15 та объектни ишга тушириш киритилган.

Қозоғистон томони Ўзбекистонга таклиф қилган ишланмалар орасида онлайн-ипотека, фаоллашган давлат хизматлари, шунингдек, банк тизимидаги илғор технологиялар мавжуд.

Ерлан Ербўлатов, лойиҳа раҳбари:

- Ҳозирги пайтда жорий йилдаги дастлабки шартномани имзоладик. Лойиҳамиз Наманган шаҳрида амалга оширилади, бу Наманган вилояти. Айни вақтда у ерда 18 та аппарат-дастурий мажмуа ишга туширилган. Экспортни рўёбга чиқариш учун зарур бўлган рухсат ва ҳужжатларни олдик. Биздаги тизим - Сергек. Тан олинганлик ҳақидаги сертификатга эгамиз. Шу билан бирга, текширув сертификати ҳам бор.

Айтиш керак, 2018 йилдан бери мамлакатимиз хорижий давлатларга қиймати 223 миллион долларга тенг IT-маҳсулотларни экспорт қилган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси