Адай зотли отлар Қозоғистонбрендигаайланади. Эслатамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Давлат раҳбари мазкур зотга мансуб арғумоқлар илмий тан олиниши учун чора кўришни топширганди. Уларнинг мақомини белгилаш учун давлат комиссияси тузилди. Лойиҳа доирасида олимлар Манғистау минтақасини кезди, йилқиларни ўрганди. Замонавий технологиялар ёрдамида олимлар уларнинг генетик келиб чиқишини, тузилишини аниқлади.Ирсий биологик намуналарни таҳлил этиш натижалари зотли чорва зотлари ахборот базасига киритилди. Энди патентолинади, сўнгра давлат зот китобининг биринчи томи устида иш олиб борилади.
Даурен Сидиқов,
Чорвачилик ва озуқа етиштириш қозоғистон илмий-тадқиқот институти йилқичилик
бўлими мудири:
- Жами 1 минг 350
та отни ажрати болдик, уларнинг ёли томиридан намуна олинди. Намуналарни лабораториямизга
келтирдик, шу билан бирга Россиядаги йилқичилик илмий-тадқиқот институти лабораториясига
ҳам жўнатдик. Нима учун Россияга? Чунки уларда йилқиларга доир улкан база
мавжуд, 30 йилдан бери улар шу иш билан шуғулланаяпти.
Адай зотли йилқи Қозоғистоннинг жанубий-ғарбида салкам икки аср илгари чиқарилган. Ҳозир Манғистау минтақасида 116 минг бош от бор. Маҳаллий аҳоли арғумоқлари ва уларнинг спортдаги ютуқлари - Франция, Қирғизистон, Россиядаги халқаро беллашувлардаги ғалабалари билан ҳақли равишда фахрланади.
Даурен Сидиқов,
Чорвачилик ва озуқа етиштириш қозоғистон илмий-тадқиқот институти йилқичилик
бўлими мудири:
- Сурия, Бирлашган Араб амирликлари, Миср,
Қувайтдан келган халқаро ҳакамлар бу отлар сақланаётган шарт-шароитларни кўриб
қойил қолишди. Уларнинг салоҳиятини кўришди. Чунки узоқ масофали пойгаларда араб
отлари дунё бщйича пешқадам. Меҳмонлар адай отлари арғумоқларига муносиб рақиб бўлиши
мумкинлигини тан олишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.