Евроосиё иқтисодий форуми доирасида Қозоғистон, Россия, Беларусь, Қирғизистон президентлари ва делегациялар раҳбарларига илғор технологик ва рақамли ечимлар кўргазмаси, шунингдек, Alem.ai халқаро сунъий интеллект маркази имкониятлари тақдим этилди. Меҳмонлар сунъий интеллект музейи экспозицияси, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар стендлари билан танишди. Қозоғистон рақамлаштириш ва сунъий интеллект соҳасидаги асосий ташаббуслар, шу жумладан Astana Smart City, Alem GPT, Smart Data Finance, Smart Cargo+Keden ва бошқа лойиҳаларни тақдим этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

