Алматида бўлиб ўтаётган X «Айбин» халқаро ёшлар ҳарбий
ватанпарварлик анжуманида Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистон жамоалари
тўпланди. 14-17 ёшдаги 750 нафар йигит-қиз иштирокидаги
беллашувлар армия генерали Сағадат Нурмағамбетовнинг 100 йиллигига бағишланди. Давлат раҳбарининг табрик сўзини Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби ўқиб эшиттирди.
Ғизат Нурдаулетов,
Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби:
– Тез орада кучингиз, чаққонлик ва саботингиз, билим ва
малакаларингиз синалади. Сиз энг янги ҳарбий технологиялар билан танишасиз, янги
дўстлар орттирасиз. Энг муҳими, ҳарбий хизматда юксак натижаларга фақат
масъулият, интизом, ўзаро ёрдам ва жипслик орқали эришилишини билиб оласиз.
Ҳафта давомида қатнашчилар миллий спорт турларида, ёш кашфиётчилар танловлари ва интеллектуал ўйинларда қатнашади. Турли жанговар-амалий беллашувлар ва ҳарбий техника кўргазмаси ташкил қилинади.
Темирлан Бахит, «Алатау бургутлари» жамоаси командири:
– Мен «Айбин» ватанпарварлик ҳиссини уйғотувчи тадбир,
деб ҳисоблайман. Бу анжуманда ҳарбий тайёргарликни намойиш қиламиз. Барчамиз
унда муносиб иштирок этиш, байроғимизни баланд кўтариш ниятидамиз.
Олег Соловцов, Минск Суворовчилар ҳарбий билим юрти
кадети:
- Таассуротлар аъло. Бундай беллашувлар турли давлатлар ёшлари ўртасида коммуникацияни мустаҳкамлайди. Ярим йил тайёрландик. Аммо, аслида бутун умр, дейиш мумкин. Чунки Суворовчилар билим юртида машғулотлар тўхтамайди. Юксак кўрсаткичларга эришишга умид қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси