Олтита ташкилот референдум куни атом электр станцияси қуриш борасидаги жамоатчилик фикри бўйича сўров ўтказади. Эслатамиз, овоз бериш келаётган якшанбада, 6 октябрь куни бўлиб ўтади. Дарвоқе, бу рўйхат тўлдирилиши мумкин. Референдум марказий комиссияси маълумот беришича, сўров фақат овоз берилганидан кейин, «Қозоғистон Республикасида сайлов тўғрисида»ги қонун меъёрларига мувофиқ ҳолда ўтказилади. Қоидаларни бузганлик учун жазо кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.