Келаётган якшанба куни Қозоғистон нефть-газ
соҳасининг 200 минг нафар ходими ўз касб байрамини нишонлайди. Ушбу сана
арафасида ёнилғи-энергетика соҳаси фахрийлари ва намунали ходимлари Ақўрданинг
азиз меҳмонига айланди. Тантанали маросимда Қосим-Жўмарт Тўқаев уларни қутлади
ва давлат мукофотларини топширди. Қозоғистон Президенти нефть-газ мажмуасининг
миллий иқтисодиётдаги алоҳида ролини таъкидлаб ўтди. Ўтган йили сектор 125 ёшга
тўлди. Мустақиллик йилларида нефть қазиб олиш 4 марта ошди, тез орада йилига 100
миллион тоннага етади. Чуқур қайта ишлашга ҳам катта эътибор ажратилади, дея
таъкидлади Давлат раҳбари. Учта йирик нефтни қайта ишловчи завод модернизация
қилинди, Қашағанда янги газни қайта ишлаш корхонаси ва Бейнеу-Бўзой-Чимкент газ
ўтказиш қувурининг иккинчи линияси қурилиши бормоқда. Йирик нефть-газ-кимё
лойиҳаларини ишга тушириш режа қилинган. Бундан ташқари, йирик денгиз конлари -
«Қаламқас-денгиз» ва «Хазар»ни ўзлаштириш бошланади. Бу ишга йўлланган сармоя
олти миллиард
доллардан зиёдни ташкил қилади.
Яна бир муҳим факт
– мамлакатимиз верфларида
денгиз платформалари қурилиши бошланади. Бу барча лойиҳалар мамлакат энергетик салоҳиятини
мустаҳкамлаш ва иқтисодиётнинг изчил ўсишига хизмат қилади, деб таъкидлади
Қосим-Жўмарт Тўқаев.
Абдумалик Сарманов таржимаси

