Қозоғистонда 2025 йилда қатор инвестициявий лойиҳалар ишга туширилиши кутиляпти. Улардан 15 таси Туркистон вилоятида, 14 таси Алматида рўёбга чиқарилади. Мазкур лойиҳалар жами 2 триллион
тенгедан зиёд маҳсулот бериши кутиляпти. Режалаштирилган лойиҳалар орқали 1,5 триллион тенге миқдорида импорт ўрни тўлдирилиши кутиляпти. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, машинасозлик, қайта ишлаш саноати ва қора металлургияга катта эътибор берилган. Шу жумладан, Алматида янги мультибренд автозаводи қурилади, унда йилига 90 мингта енгил машина чиқарилади. Яна битта автомобил заводи Қўстанай вилоятида бунёд этилади. У йилига 70 мингта КИА маркали машина чиқаради. Бундан ташқари, Чимкентда алюминий пакетлар заводининг ишлаб чиқариш қувватлари модернизация қилинади. Янги технологиялар жорий этиш, маҳсулотлар чиқариш орқали яқин келажакда Қозоғистоннинг ишлаб чиқариш
салоҳияти янада ошиши режалаштирилган. Атирау ва Абай вилоятларида қуриладиган заводларда эса юк вагонлари ва суюк маҳсулотлар
учун картон қутилар чиқарилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

