Ундан мақсад – 2025 йилгача ички бозорда мамлакатда ишлаб чиқарилган дори-дармонлар ва тиббиёт анжомлари улушини 50 фоизга етказиш. Экспертлар таъкидлашича, лойиҳа мамлакатдаги тегишли ҳамжамиятлар ишини мувофиқлаштириш ва янги қўшма ишлаб чиқаришлар яратишга хизмат қилади. Бугунги кунда Қозоғистонда 30 дан зиёд фармацевтика корхонаси ишлаб турибди, улар фаолияти тегишли стандартларга мос. Дори-дармон ишлаб чиқарувчилари билан 4 минг 672 турдаги маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 100 дан зиёд узоқ муддатли шартномалар тузилган. Экспертлар таъкидлашича, жаҳондаги энг яхши амалиётлар жорий этилиши ҳам соҳага кучли туртки беради.
Руслан Нурмуханов, Қозоғистон тиббий анжомлар ва техника ишлаб чиқарувчилар ҳамжамияти раиси:
- Бугунги кунда фельдшерлик пунктлари, қишлоқ амбулаторияларини тўла жиҳозлаш учун зарур минимал нормативни мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобига тўлдириш мумкин. Тиббий мебелдан тортиб, электрокардиограф, қондаги глюкоза миқдорини ўлчаш ускунаси, липидометрларгача ўзимизда тайёрланади. Ҳамжамиятимиз аъзолари маҳсулоти бундай лойиҳаларда кўрсатилишини режалаштиряпмиз.
Ерхат Есқалиев, «СК-Фармация» МЧЖ бошқаруви раиси:
- Қозоғистонда ишлаб чиқарилган минтақавий препаратлар чор-атрофдаги мамлакатларга ҳам экспорт қилиниши табиий, чунки йирик компаниялар бир қанча давлатда ишлаб чиқариш ташкил этиб ўтирмайди. Улар Қозоғистонни танлаган экан, биз ҳам тадбиркорларга шарт-шароит, энг яхши амалиётлар тақдим этишимиз керак. тадбиркорларимиз ана шундай ишлаб чиқаришларни қабул қилиб олишга тайёр турсин.
Абдумалик Сарманов таржимаси