Ёшлар қайси соҳаларда ишлашни истайди?

Ёшлар қайси соҳаларда ишлашни истайди?

Ёшлар тўғрисидаги мавзу давом этади. Ишлаётган ёшларнинг ярмидан кўп қисми савдо, таълим ва қишлоқ хўжалигида меҳнат қилади. Саноат корхоналари, қурилиш ва логистикага бораётганлар сони камайиб боряпти. Шунингдек, давлат органларида ишлашни истовчилар кам. Миллий статистика бюроси шундай маълумот тарқатди. Ташкилот вазиятни баҳолашда Халқаро Меҳнат ташкилоти стандартларидан фойдаланди. Шунинг учун ёшлар сифатида 15-28 ёшдагилар кўрсатилган. Маълумотга кўра, ёшлардан салкам 2 миллион нафари меҳнат қилмоқда. Шундан 80 фоизи ёлланма ишчи, қолганлари ўзини-ўзи таъминлайди. Аналитиклар таъкидлашича, бугунги кунда 14,5 минг нафар ёш қозоғистонлик ўз бизнесига эга ва одамларга иш бермоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси