Қўстанайда янги артефактлар топилди

Қўстанайда янги артефактлар топилди

Қўстанай вилоятида Андронов даврига мансуб қабристонни қазиш давомида топилган ноёб артефактлар август ойи охирида ўтказиладиган қадимий технология ва маданий коммуникациялар халқаро фестивалида тақдим этилади. Ҳозир Новоильиновка қишлоғи яқинида қазув ишлари давом этяпти. Археологлар таъкидлашича, бу майдонда Буюк Дашт тарихида бурилишларга олиб келган улкан кашфиётлар қилинганини кўрсатувчи далиллар топилди. Масалан, улов сифатида отдан фойдаланиш. Топилган юган фрагментлари бу жараён айнан бронза даврида юз берганини кўрсатади.

Эмма Усманова, археолог:

- Бу ерда тасвир туширилган олтин тақинчоқ топилган. У ҳозир Лисаковск музейида сақланади. Худди шунга ўхшаш тақинчоқ Сербияда топилганини аниқ биламан. Болқонлардаги бронза даври ёдгорлиги дейилади. Яъни олтин шокилага туширилган маъбуда тасвири. Мазкур мозорлар жуда кенг қамровли алоқалар мавжуд бўлганини кўрсатади. Глобал коммуникациялар мавжудлиги бронза даврида қабилалар анча жадал ҳаракатланганини кўрсатади. Янги кашфиётлар шуниси билан қизиқ.  

Қозоғистонлик тадқиқотчилар билан бирга Россия олимлари ҳам иш олиб бормоқда. Артём Якимов қўрғонларда кўмиш пайтидаги тупроқ изларини ўрганади.

Артём Якимов, Россия фанлар академияси ер криосфераси институти сибирь бўлими катта илмий ходими:

- Бу кадрлар нимаси билан ўзига хос? У ерда жуда яқин жойлашган турли даврларга оид қўрғонлар мавжуд. Бу эса омадимиз чопди, дегани. Чунки энг камида мазкур туман учун воқеалар занжирини тиклай оламиз. Бу ерда сўнгги бронза асри, эрта темир асри, зрта асрларга оид мозорлар бор. Шартли қилиб айтдим. Яъни ўзгаришлар силсиласи. Уларни бугунги кунгача кузата оламиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.