Президент Мактуби дунё миқёсида муҳокама қилинмоқда

Қозоғистон Президентининг Мактуби бутун дунёда муҳокама қилинмоқда. Хорижлик экспертлар мамлакат тараққиёти учун янги уфқлар очувчи стратегик ҳужжатга муносабатини билдираётир.

Шу жумладан, Европанинг етакчи нашри бўлган Modern Diplomacy машҳур молиявий аналитик Люк Родехеффернинг мақоласини чоп этди. Унда Қозоғистоннинг янги иқтисодий модели хорижлик инвесторлар учун шаффоф ва жозибадор бизнес муҳит яратишга йўналтирилган. «Қосим-Жўмарт Тўқаев  6-7 фоизлик барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ниятида. Натижада, 2029 йилга бориб мамлакат иқтисодиёти 450 миллиард долларни ташкил қилади. Амбицияли мақсад ҳокимиятнинг макроиқтисодий барқарорлик тарафдори эканлигини кўрсатади. Бунга эса хорижлик инвесторлар албатта эътибор қилиши керак», дея таъкидлайди эксперт.

Италиянинг Il Giornale газетасида Қозоғистон Президенти Мактубига бағишлаб  чоп этилган мақолада эса янги ташаббусларни таҳлил қилишдан ташқари бошланган ислоҳотларнинг дастлабки якунлари келтирилган. Унда ёзилишича, мамлакат рақамлаштиришда катта муваффақиятларга эришмоқда, Ай-ти ва молиявий технологияларда илғор давлатлардан бирига айланди. Ўз Мактубида Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон  ушбу соҳадаги трансмиллий корпорациялар билан тенг асосда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини кўрсатиб ўтган. Республика тикланувчи энергия манбалари, транспорт инфратузилмаси учун инвестиция жалб этиш ниятида. Натижада, Астана узил-кесил Марказий Осиё локомотиви мақомига эриша олади. 

Навбатдаги нашр Pakistan Today таъкидлашича, Қозоғистон халқаро саҳнада ўзининг ҳаракатчан ўйинчи эканлигини кўрсатди, аҳоли фаровонлигини ошириб боряптиМуваффақиятли рўёбга чиқарилаётган ислоҳотлар мамлакатнинг адолатли ва гуллаб-яшнаётган давлатга айланишидан дарак беради. Мақола муаллифи фикрича, Давлат раҳбарининг оғир машинасозлик, автомобиль ишлаб чиқаришини локаллаштиришга чақириши иқтисодиёт режа асосида диверсификацияланиши йўлидаги қадамлар босилишини кўрсатади.


Абдумалик Сарманов таржимаси.