Сенат депутатлари ташкилотга аъзо давлатларнинг учинчи мамлакатлар билан ўзаро савдосига моне бўлиши мумкин бўлган техник тўсиқларни бартараф этиш тартиби ва шартларини кўрстаиб берувчи шартномани ратификация қилди. Бу ҳужжат техрегламенти мавжуд бўлган 52 турдаги товаргагина тааллуқли. Улардан 45 таси кучга кирган, қолганлари 2025 йилгача тасдиқланади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон ва учинчи давлатлар ўртасида нохомашё товарлар айланмаси ўтган йили салкам 49 миллиард долларга етди. Бу эса 2021 йилдагидан 33 ярим фоизга кўп. Нохомашё экспорти салкам 25 фоизга ўсди. Қозоғистон товарлари Хитой, Ўзбекистон, Туркия, Нидерландияда сотиляпти. Келажакда ушбу ҳужжат ратификацияланиши ҳисобига экспорт ҳажми 10 фоизга ортади.
Серик Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазири:
- Шартномани қабул қилиш иттифоқда ва учинчи давлатлар ҳудудида мажбурий талабларга мувофиқликни аниқлаш орқали баҳолашни ўзаро тан олиш учун шароит яратади. Шартномада аъзо давлатлар ва учинчи давлатда давлат аккредитация органларининг мувофиқлини баҳолаши бир хилда кучга эгалиги таъминланиши зарурлиги кўзда тутилган. Таклиф этилаётган ёндашув ишлаб чиқарилган маҳсулотларни илгарилатишни жадаллаштиришга қаратилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси