Чимкентда Янги Йил арчаси қозоқча безатилди

Чимкентда Янги Йил арчаси қозоқча безатилди

Қозоғистонда Янги Йил арчаси этник услубда безатилди. Одатга кирган арча ўйинчоқлари ўрнига ўрмон санамига миллий сандиқчалар осилган. Уларнинг ичига эса совғалар солинган. Арча шохларига ошиқлар, намат буюмлар, турли ўйинчоқлар илинди. Машҳур чимкентлик рассом Бўлат Бейсбеков хонадонида кўп йиллардан буён Янги Йил шу тариқа кутиб олинади. Байрам куни миллий куйлар янграйди, қозоқ ўйинлари ва рақслари намойиш этилади.

Бўлат Бейсбеков, рассом:
—  Бу ерда кроватча шаклидаги ўйинчоқ турибди, келажакда меҳмонлар кўп бўлишини англатади. Дастурхон тўла бўлиши учун кичик стол қўйилган. Қаранг, қандай чиройли. Биз шаҳар аҳли тарихини унутмаслигини истаймиз. У ахир бизнинг миллий кодимиз ҳисобланади. Биздан бошқа ким бу ҳақда ўйлайди? Аждар йили келяпти, деймиз. Аслида шиллиққурт йили келади. Аслзода шиллиққурт йили. Йил тимсолини ясадик, бахт келтиради, деб умид қиламиз. Юрт фаровон бўлсин. Тинчлик ва бойлик тилайман!

Асосий арча эса Чимкентнинг марказига қўйилади, унинг баландлиги 18 метр. Мегаполисда Янги Йил кенг нишонланиши кутиляпти. Ярмаркалар, алвон концертлар ўтказилади, тун ярмида эса Янги Йил салюти отилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.