Қосим-Жўмарт Тўқаев: Халқаро сув-энергетика консорциуми тузилиши шарт

Қосим-Жўмарт Тўқаев: Халқаро сув-энергетика консорциуми тузилиши шарт

Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан учрашув чоғида Халқаро сув-энергетика консорциумини тузиш зарурати ҳақида сўз юритди. Ташкилот фаолияти минтақа давлатларининг гидроэнергетика, ирригация ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ҳаётий муҳим манфаатлари мувозанатини таъминлашга йўналтирилади. Шу билан боғлиқ ҳолда, у европалик ҳамкорларни Қозоғистон ташаббусларини амалга оширишда ҳисса қўшишга чақирди. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев савдо-иқтисодий ва инветиция алоқалари жадал ривожланаётганини юқори баҳолади. Президент айтганидек, ЕИ Қозоғистон иқтисодиётида йирик ҳамкор бўлиб, у киритадиган инвестициянинг умумий ҳажми 160 миллиард долларга тенг.

Бернд Ланге, Европарламент депутати, халқаро савдо бўйича қўмита раиси:

- Ҳатто пандемия даврида ҳам Қозоғистон билан муносабатларимиз яхши бўлди, 2020 йилда давлат ЕИнинг минтақадаги энг муҳим савдо шериги бўлиб қолди. Ҳозирда декорбанизация, инновация ва савдо йўллари диверсификацияси бўйича янги лойиҳаларни кўриб чиқиш зарур, шундай экан, бизни яхши истиқбол кутмоқда.

Бельгия бош вазири Александр Де Кроо билан учрашув чоғида Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда QazVac вакцинаси ишлаб чиқилганини билдирди, шунингдек, QazBioPharm Миллий холдинги билан яқинда барпо этилган Бельгия биофармацевтика платформаси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси