Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаевнинг Алмати вилоятига амалий ташрифи Алатау шаҳрини ривожлантириш дастури тақдимоти билан
бошланди. Шаҳар ҳудуди 88 минг гектар, у 2050 йилгача босқичма-босқич
ривожлантириладиган тўртта зонага бўлинган. Ҳудудда қи ймати 2 триллион тенгедан зиёд 53 та инвестициявий лойиҳа
амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Марказий Осиёдаги энг йирик
картошкани қайта ишлаш заводи, қатор озуқа, дори-дармон ишлаб чиқариш
корхоналари қуриляпти, логистика кластери шаклланади. Давлат раҳбарига байроқдор бўладиган Алатау кўп
функцияли мажмуаси лойиҳаси тақдим этилди.
Президент Алатауни
ривожлантириш бўйича йиғилишда лойиҳа мамлакат учун стратегик аҳамиятга эгалигини
таъкидлади. Шаҳар тадбиркорлик ва инновация марказига айланиши лозим. «Ҳозирнинг
ўзида Алатауни ноёб
ҳуқуқий мақомга эга бўлган «тезкор ривожланиш шаҳри» деб аташ мумкин», деди Қосим-Жўмарт Тўқаев. Мустаҳкам
ҳуқуқий пойдевор яратилди, шу жумладан, солиқ имтиёзлари
белгиланди ва тадбиркорлик фаолияти қоидалари соддалаштирилди. Бу шартлар Конституцияга
киритилган.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Махсус тартиб самарали ишлай олиши учун ягона қонунчилик тизимини шакллантириш зарур. Шаҳар ҳудудида тадбиркорлик фаолияти ва кундалик ҳаётнинг барча муҳим жиҳатларини тартибга солувчи очиқ, шаффоф ва сифатли ҳуқуқий база яратиш талаб этилади. Бу тизим икки даражани ўз ичига олиши зарур. Биринчиси - конституциявий бўлиб, у асосий тамойилларни белгилаб берган. Иккинчиси иқтисодий фаолиятнинг ҳар бир соҳасига нисбатан қўлланиладиган механизмларни белгилайди.
Alatau City инфратузилма, шаҳар хизматлари ва иқтисодиёт
катта маълумотлар, энг янги технологиялар ва «ақлли» бошқарув асосида интеграциялашган дастлабки шаҳар бўлади. Бунга маблағ керак. «Шунинг учун, даромад базаси ҳам шакллантирилиши лозим», деди Давлат раҳбари. Алатауни ривожлантириш кенгашига шаҳар маъмурияти билан бирга
узоқ муддатли барқарор ривожланишнинг самарали молиявий-иқтисодий моделини
ишлаб чиқиш, шаҳарни ривожлантиришнинг стратегик режалари тасдиқлаш топширилди. Президент
таъкидлаганидек, инвесторлар ва шаҳарликлар 10, 20 ва 30 йилдан кейин
Алатау қандай бўлишини аниқ тушуниши
керак.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Таниқли халқаро марказлар билан муваффақиятли
рақобатлашиши учун Алатауда тегишли ҳуқуқий шароитлар, рақамли активлар операциялари
учун нолга тенг ставка белгилаш, юрисдикция ичида капитал ўсишига эришиш керак. Иқтисодиётнинг реал
сектори, жумладан, кўчмас мулк, инфратузилма объектлари, хомашё активларини
токенлаштириш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш лозим. Бу барқарор ва
талаб юқори бўлган рақамли воситалар бозорини шакллантириш имконини беради.
Давлат
раҳбари Алмати вилоятининг қатор
вакилларини ривожланишга
қўшган ҳиссаси учун давлат мукофотлари билан тақдирлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

