Енгил автомашина ишлаб чиқариш ошган   

Енгил автомашина ишлаб чиқариш ошган   

Қозоғистонда енгил автомобиль ишлаб чиқаришда ҳам енгил тижорат техникаси тайёрлашда бўлганидек яхшигина ўсгани кузатилди. Ўтган йилнинг тўққиз ойи билан солиштирганда, ўсиш тахминан 30 фоизга тенг. Коронаинқирозга қадар бўлган даврга нисбатан эса 2,4 марта ошган. Сотувга келсак, кўрсаткичлар январь-сентябрь ойларида 2019 йилнинг мос даврига қараганда 68 фоиз ўсишни қайд этмоқда. Соҳа экспертлари буни ишлаб чиқариш ортгани ва сотувда маҳаллий автомобиллар  улуши ошгани билан изоҳлайди. Айни пайтда, жаҳон  автосаноатидаги вазият бирмунча фарқ қилади. Мисол учун, АҚШда автомобиллар сотуви 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга камайган. Японияда 24,5 фоиз, Ғарбий Европа давлатларида эса 32 фоизга қисқарган. Қўшни   Россияда бу кўрсаткич 60 фоизга тушиб кетган.

Абдумалик Сарманов таржимаси