Миллий банк: йил охиригича рақамли тенге айланмага киритилади

Миллий банк: йил охиригича рақамли тенге айланмага киритилади

Жорий йил охиригача рақамли тенге айланмага киритилади. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банки маълум қилди. Ушбу ой давомида рақамли тенгени ишга тушириш механизми ва усуллари тасдиқланади. Мутахассислар тез кунларда уни аҳолига тақдим этиш ниятида. Сўнгра рақамли тенгени жорий этиш масаласи ҳал қилинади. Миллий банкда маълум қилишларича, барча таваккалларни баҳолаш учун бир йил атрофида муддат зарур. Эслатамиз, рақамли тенге пилот лойиҳаси 2021 йил иккинчи ярмида ишга тушиши режалаштирилганди. Кейинроқ унинг зарурлиги бўйича узил-кесил қарор 2022 йил декабрида чиқарилиши маълум қилинди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.