Қозоғистон
даэнергетика ва коммунал соҳа модернизация қилиш миллий лойиҳаси учун 13
триллион тенге инвестиция керак. Маблағ 86 минг километр коммунал тармоқ
қурилиши ва реконструкциясига, умумий қуввати 7,3 Гвт бўлган генерация
қувватларини ишга туширишга сарфланади. Келаси йил ушбу мақсадда бир триллион
тенге инвестиция жалб этиш, 10 минг километр тармоқни модернизация қилиш, 46
мингта техника бирлигини янгилаш мўлжалланган. Бош вазир ўринбосари
таъкидлашича, йил охирига яқин миллий лойиҳанинг ишга туширилиши режаси чоп
этилади. Унинг доирасида, шунингдек, каналлар ва сув омборларини
такомиллаштириш, сув тежовчи технологиялар жорий этиш, фавқулодда вазиятлар
хизматлари ишини кучайтириш мўлжалланган. Дастурни рўёбга чиқариш 224 та
компания зиммасида.
Қанат Бўзумбаев, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири ўринбосари:
- Режага мувофиқ,
келгуси бир неча йил ичида 42 та сув омбори, 14,5 минг километр магистрал канал
капитал таъмирдан чиқарилади. Бундан ташқари, биз соҳани рақамлаштиришимиз
керак. Бугунги кунда тегишли технологиялар бор, биз етакчи компанияларни жалб
этдик. Уларнинг бир қисми мамлакат ичида ўз заводларини очади, бошқа бир қисми
қўшма корхона ташкил қилади. Биз учун илғор мамлакатлар фойдаланаётган
технологияларни олиб келиш, ўзлаштириб олиш жуда зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси

