Алматига Хитойнинг Сиань шаҳридан биринчи туристик поезд етиб келди. Мегаполисга 250 нафар туризм, фан, тиббиёт, спорт ва маданият вакиллари ташриф буюрди. Уларни Алматида экскурсия ва учрашувлар кутяпти.
Цзинь Чу Бо, турист, Хитой:
- Бу менинг Алматига биринчи ташрифим. Шаҳар, ундаги одамлар катта таассурот қолдирди. Унинг табиати ва меҳмондўстлигидан катта таассурот олдим. Унинг табиати, меҳмондўстлигини таъкидлашни истайман. Олдинда қизиқарли дастур бор. Бу лойиҳа узоқ муддатли ҳамкорлик дебочаси бўлади, деб ишонаман.
Меҳмонлар Кўктўбе, Чимбулоқ, музейларга боради, тадбиркорлик учрашувлари ўтказилади.
Хитойнинг Сиань шаҳри Буюк Ипак йўлининг бошида жойлашган. Бугунги кунда тарихий йўналиш янада ривожлана бошлади. Туристик йўналиш Қозоғистон ва Хитой ўртасида маданий мулоқотни кенгайтиради.
Нуртас Қарипбаев, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг Туризм саноати қўмитаси раиси:
- Қозоғистон ва Хитой ўртасида визосиз тартиб йўлга қўйилган. 2024 йил якунларига кўра, Хитой Халқ Республикасидан 700 минг нафар турист келгани қайд этилди. Уларнинг ҳар бири ўртача бир ярим минг доллар сарфлади. Бу эса мамлакат иқтисодига катта даромад келди, дегани.
Келаси йилдан «Алмати - Сиань» халқаро йўналишида поездлар қатнови бошланади. У Қозоғистонда эълон қилинган Хитой туризми йили доирасида ишга тушди ва у икки томонлама алоқаларнинг ривожидаги янги босқич рамзи ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

