Қозоғистонда венчур сармоялар жамғармаси ишга
туширилади. У Astana Hub технопарки базасида ташкил
қилинади ва АХММ юрисдикциясида бўлади. Фонднинг мақсадли миқдори – 1 миллиард
доллар. Жамғарма минтақалардан иқтидорлар ва стартапларни ўзига жалб қилиши,
чет элдан капитал маблағлар келтириши,
мамлакатимизга замонавий технологиялар трансфер воситасига айланиши кутилмоқда.
Ҳукуматда IT-хизматлар экспортини ривожлантириш ҳақида сўз юритилди. Мазкур
соҳа вазирлиги маълумотларига қараганда, у 2024 йил якунларига биноан 9 ой
ичида 26 фоизга ўсган бўлиб, тахминан 700 миллион долларга тенглашади. Умуман, сўнгги 5 йилда
Қозоғистонда IT-хизматлар экспорти 20 мартадан кўпроққа ўсди. Асосий мақсад эса
2026 йилга бориб, бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказишдан иборат. Шу билан бирга,
Қозоғистонда айти-хаблар халқаро тармоғи яратилади, улар АҚШ,
Саудия Арабистони, Сингапур ва Буюк Британияда очилган. Республикада тегишли мутахассислар тайёрланмоқда, махсус таълимий дастурлар йўлга қўйилган, шунингдек, мамлакатга йирик халқаро айти-экспортчилар келмоқда. Тегишли муассаса маълум қилишича, энг яхшилар рўйхатидан 10 та шундай компания жой олган.
Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт,
инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири:
- Асосий қисми – хориж компаниялари бўлиб, Қозоғистонга
кўчиб ўтишга қарор қилган. Натижада,
мамлакатнинг йирик шаҳарларидагина эмас, балки вилоятларда ҳам янги иш ўринлари
юзага келтирилади. Шу билан бирга, экспорт тушумлари шаклида янги капитал оқимига ҳам
эга бўламиз. Чет элдан «рақамли
кўчманчилар» деб номланувчи IT-мутахассисларни
жалб қилиш учун Digital Nomad Visa
ҳамда Digital Nomad
Residency каби янги дастурлар ишга туширилган.
IT-хизматлар
ва маҳсулотлар чет эл бозорларига чиқиши,
шунингдек,
уларни сотиш учун аниқ қадамлар қўйилиши талаб этилади.
Бу
– минтақаларда
акселерация дастурларини ривожлантириш, ҳамкор инвесторлар доирасини кенгайтириш,
қолаверса,
экспортга йўналтирилган айти-компанияларга давлат кўмагини кўрсатиш. Бош вазир фикрича, бор
саъй-ҳаракатни айни шу ишга қаратиш лозим. Бунда венчур жамғармалар ҳам,
минтақавий IT-хаблар ҳам локомотивга айланиши зарур. Ўлжас Бектенов пойтахтдаги
Astana Hub технопарки
фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Ушбу майдончада бир ярим мингдан ошиқ компания
муваффақиятли иш олиб боряпти. Astana Hub аъзоларига солиқ
ҳамда виза преференциялари тақдим
этилган, ахборот-таълимий
ёрдам ва бизнесни ривожлантириш дастурлари ташкил этилган. Бу ишни давом эттириш керак. Шунингдек, Қозоғистон вилоятларида технологик
тадбиркорликни жадал оммалаштириш, минтақавий IT-хаблар базасида
мутахассисларимиз малакасини ошириш учун шароит яратиш даркор.

