Қозоғистон 2035 йилга бориб ишлаб чиқарилган электр қувватининг 6 фоизини атом энергетикаси ҳисобига олади

Қозоғистон 2035 йилга бориб ишлаб чиқарилган электр қувватининг 6 фоизини атом энергетикаси ҳисобига олади

Қозоғистон 2035 йилга бориб ишлаб чиқарилган электр қувватининг 6 фоизини атом энергетикаси ҳисобига олади. Энергетика вазири Бўлат Ақшўлақов махсус ташкил қилинган брифингда таъкидлашича, бунинг учун Қозоғистонда барча шарт-шароитлар бор. Биз уран қазиб олиш бўйича дунёда биринчи ўриндамиз. Унинг изотопларини бойитиш бўйича технологияларимиз бор. Бошқача айтганда, мамлакатда ядро ёнилғиси чиқарилади. Миллий ядро маркази ва Ядро физикаси институтида 3 та ядровий тадқиқотлар реакторлари ишлаб турибди. Мамлакатда атом саноатида 24 мингга яқин одам ишлайди. 2010 йилдан буён ядро ва техник физика йўналишлари бўйича 3 мингга яқин мутахассис тайёрланган. Бундан ташқари, ўтган ҳафта Россия ва Қозоғистон президентлари учрашувида Россия олий таълим даргоҳларида соҳа мутахассисларини тайёрлаш тўғрисида меморандум имзоланди. Вазир таъкидлашича, бугунги кунда Европа Иттифоқи ҳам атом энергетикасини «яшил» технологияларга тенглаштириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Бўлат Ақшўлақов, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:

- Электр энергияси етишмаслиги муаммоси туғилиши мумкин. Келажакда экологик кун тартиби туфайли дунёда кўмир ҳисобидан энергия олишга барҳам бериш масаласи турибди. Қозоғистоннинг углерод нейтраллиги дастури мавжудлиги, мамлакатда атом энергетикасини ривожлантириш имкониятлари мўллигини ҳисобга олган ҳолда мамлакатда атом электр станциялари қуриш ҳам истиқболли, ҳам фойдали ечим.

Абдумалик Сарманов таржимаси