Жорий йилнинг кузидан хизмат билан боғлиқ
маълумотларни бехавотир алмаштириш учун Қозоғистонда ишлаб чиқарилган хизматдан
фойдаланилади. 15 сентябргача барча давлат органлари ва квазидавлат сектори ходимлари AITU миллий
мессенжерига ўтиши зарур. Айни вақтда, вазирликда
таъкидлашларича, бошқа майдончалар, шу жумладан, WhatsApp
ва Telegramдан шахсий мақсадларда фойдаланиш чекланмайди.
AITU иш билан боғлиқ мулоқотда, ишчи чатларида, давлат рақамли
майдончалари ўртасида боғланишда асосий ускунага айланади. Тизим файллар ва фикр алмашиш
учун қулай. Маълумотларни муҳофаза
қилиш учун Қозоғистонда жойлашган ахборот
марказлари масъул. Шунингдек, AITU орқали Ақўрданинг расмий
маълумотларини олиш мумкин. Мессенжер
Eotinish, кино учун билет
харид қилиш,
видео томоша қилиш, аудиокитоб тинглаш учун ҳам қулай.
Эслатамиз, мамлакат Президенти миллий мессенжерга ўтишни топширган эди.
Рустам Сағинбек,
Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва
аэрокосмик саноат вазирлиги
Булутли ечимлар бошқармаси раҳбари:
- Айту
– шунчаки мессенжер
эмас, у супер апп – ўзида кўп вазифалаорни
бирлаштиради. Шу жумладан, «е-отиниш», бир қанча давлат хизматлари билан
интеграцияланган. Шунингдек, кўнгилочар тадбирлар,
таълим ва янгиликлар контент-лентаси бор. Унда мусиқа тинглаш,
видео томоша қилиш, сунъий интеллект
хизматидан фойдаланиш мумкин. Унда мавжуд бўлган барча маълумотлар Қозоғистон Республикаси
ҳудудида сақланади,
мазкур тизим Қозоғистон Республикаси қонунчилигига
риоя қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

