Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади

Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар вақтида икки давлат раҳбарлари ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди. Ўтган йили қўшни республикага 2,5 миллион тонна буғдой, 375 минг тонна ун етказиб берилган. Бундан ташқари, Қозоғистон картошка, арпа, ёғ, маккажўхори, мол гўшти экспорт қилади. Ўз навбатида Ўзбекистон  Қозоғистонга автомобиллар ва текстиль маҳсулотлари етказиб беради.

Бейбут Атамқулов, Қозоғистон Республикасининг  Ўзбекистондаги элчиси:

- Давлат ташрифи давомида қатор йирик лойиҳалар бўйича шартномалар имзоланди. Умумий ҳисобда жами 8 миллиард долларга тенг келишувларга эришилди. Жуда муҳим натижаларни кўрсатиш мумкин. Нафақат саноат кооперациясига эришилмоқда, мен бемалол айтишим мумкинки, узоқ муддатли келишувлар бажарилишига жазм қилдик.

Қозоғистонликлар бизнеси Ўзбекистон бозорига фаол кириб боряпти. Учта янги, кенг қамровли қўшма лойиҳа ишга тушди. Тошкентда мамлакатимиз компанияларидан бири уй-жой мажмуаси бунёд этмоқда, бошқа компания йирик транспорт-логистика терминалининг пойдеворига тамал тошини қўйди. Навоий вилоятида эса Қозоғистон инвестицияси ёрдамида минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди.

Нозим Ҳасанов, марказий осиё халқаро институти бош илмий ходими:

- Бир неча йиллардан буён турли соҳаларда шериклик фаоллашди. Икки давлат вазирликлари, турли идоралари ўртасида мулоқот авжида. Амалий натижаларга эришилмоқда. Шу жумладан, таъкидлаш лозимки, чегараоша қўлланадиган захиралардан фойдаланишга оид кўплаб жуда нозик масалалар ҳар икки томон учун мақбул ечим топяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси