Йил бошидан буён агросаноат мажмуаси асосий капиталига киритилган инвестиция ҳажми 427 миллиард тенгедан ошди. Финпром.кз портали берган маълумотга кўра, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқ хўжалигига киритилган маблағлар миқдори ўтган йилгидан 40 фоиз кўп. Сармоялар корхоналарнинг ўз маблағлари ҳамда банкка тегишли бўлмаган қарзлар билан таъминланган. Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг шу даврида агросаноатга миллий валютада 292 миллиард тенге инвестиция келганди. Йиллик ўсиш 10 физ бўлган. Энг кўп миқдорда капитал Шимолий Қозоғистон вилоятига йўлланди. Илғор учликка Ақмўла ва Павлодар ҳам киради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.