Эмлаш давом этяпти

Эмлаш давом этяпти

Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, ўтган кеча-кундузда яна 699 беморда ПЗР-тест коронавирус инфекцияси мавжудлигини тасдиқлаган. Энг кўп хаста Алматида – 101 нафар, ундан кейин Павлодар вилояти – минтақада 96 ҳолат аниқланган, учинчи ўринда – Ақмўла вилояти.  Бу ерда 73 одам хасталанган. Коронавирус тарқала бошлаганидан буён жами 208 минг одам бу дардга чалинган. Тегишли вазирлик тарқатган маълумотга кўра, бугунги кунда 21 мингдан зиёд қозоғистонлик даволаняпти, шундан 5 мингга яқини станционарларга қабул қилинди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги 24 соат ичида 642 одам тузалиб чиқди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.