Пандемия бошланганидан буён хасталанганлар умумий сони 320 минга яқинлашди

Пандемия бошланганидан буён хасталанганлар умумий сони 320 минга яқинлашди

Қозоғистонда ўтган сутка давомида 2 минг 853 одам КВИ юқтиргани аниқланди. Беморлар сони бўйича 675 хаста аниқланган Алмати шаҳри пешқадамлигича қолмоқда. Иккинчи ўринда – Қозоғистон пойтахти. Шаҳарда 566 одамда ковид ташхиси тасдиқланди. Учинчи ўринда Қарағанди вилояти. Пандемия бошланганидан буён хасталанганлар умумий сони 320 минга яқинлашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, айни вақтдаЧимкент шаҳри ва Ақтўбе вилоятларида коронавирусга оид вазият анча яхшиланди. Мазкур минтақалар "қизил" зонадан "сариқ"қа ўтишди. Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, Нур-Султон ва Алмати шаҳарлари, Ақмўла, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қизил Ўрда, Павлодар вилоятларида вазият ўта оғирлигича қолмоқда. Алмати, Шарқий Қозоғистон, Жамбил ва Манғистауда вазият нисбатан бир оз яхши. Бошқа минтақалар «яшил» зонада.

Абдумалик Сарманов таржимаси