Ўтган кеча-кундуз давомида Қозоғистонда яна 411 одам коронавирус инфекциясидан тузалди. Пандемия бошланганидан буён COVID-19 ни енгиб ўтганларнинг умумий сони 149 минг 82 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида яна 746 бемор аниқланган. Республикада КВИ ташхиси тасдиқланганларнинг 163 минг 19 нафарга етган.
Минтақаларда вазият қуйидагича:
Нур-Султон ш. - 19268
Алмати ш. – 19637
Чимкент ш. - 5619
Ақмўла вилояти - 7835
Ақтўбе вилояти - 3763
Алмати вилояти - 7656
Атирау вилояти - 14392
Шарқий Қозоғистон вилояти – 19294
Жамбил вилояти - 5147
Ғарбий Қозоғистон вилояти - 9622
Қарағанди вилояти – 12451
Қўстанай вилояти - 8168
Қизил Ўрда вилояти - 3443
Манғистау вилояти - 3810
Павлодар вилояти - 9957
Шимолий Қозоғистон вилояти - 9185
Туркистон вилояти - 3772
Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда 27 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. Бир киши вафот этган.
1 августдан бери: касалланганлар – 46 минг 350 та, вафот этганлар – 525 киши, тузалиб чиққанлар – 33 минг 904 нафар.