Экспертлар сайловларни баҳолади

Экспертлар сайловларни баҳолади

Қишлоқ ҳокимларининг бевосита сайловлари – сиёсий модернизациянинг янги босқичи. Кампания қонунчилик талабларига мувофиқ ўтказилди. Мамлакат экспертлари якдиллик билан шундай умумий хулосага келди.

Ерлан Саиров, Қозоғистон Республикаси ижтимоий ишонч миллий кенгаши аъзоси:

- Барча ҳудудларда сайловлар қонунларга мувофиқ ўтказилди. Кўпчилик қатнашди. Жами 80 фоиздан зиёд. Фикримизча, фуқаролар учун бу сайлов муҳим эди. Кўпчилик қизиқди.

Сайланган ҳокимлар биринчи навбатда қишлоқ бюджетини тўлдириш учун қўшимча даромад манбаларини излашга эътибор бериши лозим. Экспертлар фикрича, бунинг учун инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш билан шуғулланиш зарур. Малакали мутахассисларни жалб этиш ҳам жуда муҳим масала. Бунинг учун сайланган ҳокимлар «Диплом билан қишлоққа» ва бошқа давлат дастурларидан фойдаланиши керак, олис туманларни кадрлар билан таъминлаши зарур.

Таттигул Талаева, Қозоғистон Республикаси ижтимоий ишонч миллий кенгаши аъзоси:

- Сайланган ҳокимларга ёш, ижодий жамоа зарур. Соғлом амбицияли одамлар керак. Улар алоҳида салоҳият яратади, натижада, айнан шу қишлоқ учун зарур бўлган янги нарсаларга қўл урилади. Менимча, қишлоқ ҳокимлари сайланиши одамлар қишлоққа қайтишига туртки беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси