Қозоғистон  ва Эстония реадмиссия ҳақида шартнома тузди

Қозоғистон  ва Эстония реадмиссия ҳақида шартнома тузди

Қозоғистон  ва Эстония ноқонуний миграцияга қарши биргаликда курашади. Мажлис икки давлат Ҳукуматлари ўртасида реадмиссиясия тўғрисида шартномани маъқуллади. Ҳужжат яшаш тартибини бузган шахсларни  ўз юртига чиқариб юбориш тартибини белгилаб беради. Натижада, фуқароларнинг жарима тўламасдан, қайтиб киришни тақиқламасдан ўз ватанига келиши имконияти туғилади. Тегишли органлар ҳужжатларни тартибга келтиришга ёрдам беради. Қозоғистонда Ички ишлар вазирлиги, Эстонияда Полиция ва чегарани қўриқлаш департаменти бу иш билан шуғулланади

Ержан Саденов, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири:
- Шартноманинг ратификация қилиниши Европа давлатлари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга янги туртки беради.  Шундай келишувларга эришиш фуқаролар учун виза тартибини осонлаштиради. Шартнома халқаро тажрибага таяниб тайёрланди. Реадмиссия тартиби 18 давлатда мавжуд. Шартнома ноқонуний миграцияга қарши халқаро меъёрларга мос. Бу ҳужжат фуқароларни қабул қилиш, транзит масаласида енгиллик беради. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.