Экспертлар Президентнинг Хитойга ташрифини баҳолашди

Экспертлар Президентнинг Хитойга ташрифини баҳолашди

Экспертлар Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Хитойга қилган расмий ташрифи якунларини муҳокама қиляпти. Улар бир овоздан таъкидлашича, мазкур воқеа давлатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун катта аҳамиятга эга. Давлат раҳбарининг ХХРга сафари ҳамда «Ягона макон, ягона йўл» учинчи форумидаги иштироки Осмон ости мамлакати билан алоқалар юқори даражада эканлигини кўрсатди. Бу ҳолат савдо соҳасида яққол кўзга ташланади. 

Жумабек Сарабеков, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти жамғармаси қошидаги жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти:
- Хитой бугунги кунда Қозоғистоннинг ташқи савдо ҳамкорлари ичида пешқадам.  Статистикага кўра, январдан августгача ўзаро товар айланмамиз 19 миллиард долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткичга мувофиқ, Хитой Қозоғистон ҳамкорлари ичида биринчи ўринда. У Қозоғистоннинг энг йирик ҳамкорларидан бири. Прогнозларга кўра, Хитой иқтисодиёти кенгайишда, товар айланмаси ўсишда давом этади. Шунинг учун биз билан ўрнатилган савдо алоқалари асосийлардан бўлиб келган. Ва унинг аҳамияти ортишда давом этади. Шунинг учун, назаримда, томонлар янги даражага чиққанга ўхшайди.

Экспертлар таъкидлашича, Хитойнинг мегалойиҳаси бўлган «Ягона макон, ягона йўл» Қозоғистоннинг ва минтақанинг транспорт-логистика салоҳияти ўсишига кучли туртки беради.

Руслан Изимов, «Синопсис» Хитой ва марказий осиёни ўрганиш маркази директори:
- Марказий Осиё тарихда Шарқ ва Ғарб орасидаги кўприк вазифасини ўтаган. Марказий Осиё орқали қуруқликдан ўтувчи йўлак такшил қилиш Хитойнинг энг муҳим вазифаларидан бири. Айнан шу ниятда «Ягона макон – ягона йўл» ташаббуси, мазкур концепция илгари сурилди. У, шу жумладан, Қозоғистоннинг транспорт, транзит, логистика, инфратузилмалардаги салоҳиятини кенгайтиради ва Европага хавфсиз ва қисқа вақтда етиб бориш учун имконият яратади.