Парламент 2023 йил бюджети ижроси бўйича ҳисобот берди

Парламент 2023 йил бюджети ижроси бўйича ҳисобот берди

Ҳукумат иқтисоднинг жорий йилда 6 фоизга ўсиши учун бор кучини беради. Парламент палаталари қўшма мажлисида республика Бош вазири Ўлжас Бектенов мақсадга эришиш учун кўриладиган қатор чора-тадбирларни тилга олди. Асосий ўсиш нуқталари сифатида қурилиш, инфратузилмалар, қайта ишлаш ва агросаноат олинади. Уларга устувор тартибда ёрдам кўрсатилиши режалаштирилган. Парламент тасдиқлаган 2023 йил бюджети ижросига келганда, бу борада Молия вазири ҳисобот берди. 2023 йилда ЯИМ ўсиши 5,1 фоизни ташкил қилди. Йиллик инфляция 2 марта, 9,8 фоизгача камайди.  Мади Такиевнинг таъкидлашича, республика бюджети даромадлар бўйича режа 99,9, харажатлар бўйича 99,6 фоизга бажарилди. Миллий жамғармага келганда, унинг активлари 60 миллиард долларгача ортди. Вазир ўз нутқининг сўнггида бюджетнинг даромад қисми бўйича Олий аудиторлик палатаси хулосасига изоҳ берди. 

Мади Такиев, Қозоғистон Республикаси Молия вазири:

– Нақд пулсиз тўловлар ҳажмини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар соядаги маблағ айланмасини қисқартиришга ёрдам берди. Ўтган йили 2023-2025 йилларга мўлжалланган соядаги иқтисодиётга қарши кураш чоралари мажмуавий режаси ишлаб чиқилди. Кўрилган чора-тадбирлар оқибатида 2022 йилда соядаги иқтисод улушини ЯИМнинг 18,8 фоизигача камайтиришга эришилди. Вазирлик барча жараёнларни рақамлаштиришга катта эътибор қаратяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.