Сенат ҳудудий мудофаа тўғрисида қонунни тасдиқлади

Сенат ҳудудий мудофаа тўғрисида қонунни тасдиқлади

Ҳудудий мудофаа тизими такомиллаштирилади. Сенат ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Уни молиялаштириш кўзда тутиляпти. Ҳудудий мудофаа органларининг ҳуқуқ-вазифалари кўрсатилди. Ҳужжатга кўра, соҳада давлат назорати қандай амалга оширилииши назарда тутилган. Қонун лойиҳасида илк марта «кўнгилли» ва «ўз-ўзини ҳимоя қилишнинг шакллантириш» каби тушунчалар киритилган. Ҳудудий мудофаа тизимини шакллантириш бўйича қатор янгиликлар бор. Эндиликда Мудофаа вазирлиги бошқа давлат органлари билан махсус транспорт корхоналари билан ҳарбийларни ташишни ташкил қилиши, йўлларни техник ёпиб қўйиш каби ишлари амалга ошириши шартлари алоҳида кўрсатилди.

Ғалиақпар Сарибаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:

- Қонун қабул қилиниши бир қанча ижобий ўзгагигшларга олиб келади. Ҳудудий мудофаа тизими марказ ва ҳудуди ҳокимиятлар ўртасидаги алоқа самарадорлигини оширади. Кўнгилли яраланса ёки бошқа номақбул ҳоллар юз берса тегишли товон тўланади. Кўнгиллиларнинг тегишли аскарий тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш тартиби белгиланди. Фуқаролар мамлакатни мудофаа қилиш учун тажриба тўплаши, малака ошириши учун имконият берилади. Ватанпарварлик туйғуси шаклланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси