Қозоғистон ва Россия кенг қамровли стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик тўғрисида декларация имзолади

Қозоғистон ва Россия кенг қамровли стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик тўғрисида декларация имзолади

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Россияга ташрифи стратегик аҳамиятга эга, бу давлатлар иккитарафлама ҳамкорликни келгусида ҳам мустаҳкамлашга тайёрлигини намойиш этади. Юртимиздаги экспертлар фикри шундай. Ташриф доирасида имзоланган Қозоғистон ва Россия давлатлараро муносабатларини кенг қамровли стратегик ҳамкорлик ва иттифоқдошлик даражасига ўтказиш тўғрисидаги декларация тарихий аҳамият касб этади Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, у мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ишонч мустаҳкамлигини акс эттиради ва ўзаро алоқа учун кенг истиқболларни очиб беради. Ҳужжат, шунингдек, сиёсатшунос ва аналитиклар муҳокамаси учун мавзу бўлмоқда. Улар фикрича, ҳозирги тез ўзгарувчан дунёда декларация ўта муҳим ҳужжатга айланади.

Алишер Тастенов, Қозоғистон СТИ Бош эксперти:

- Декларация – стратегик ҳамкорлигимизнинг яққол мисолидир, яъни бу ўзаро шерикликка бир неча йил олдиндан назар ташлаш. Моҳиятига кўра, бу ҳамкорликни чуқурлаштириш, келгусида ҳар қандай иқтисодий, сиёсий конъюнктура ўзгаришига ишонч. Ҳозирги вақтда биламизки, сув хавфсизлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги каби соҳалар устувор масала ҳисобланади. Булар мамлакатларимизни, фақат Россия ва Қозоғистоннигина эмас, Марказий Осиё давлатларини ҳам ташвишга солаётган умумий масалалар.

Абдумалик Сарманов таржимаси