Юртимиздаги экспертлар фикрича, мамлакат парламентида улар сони камида икки марта ошиши кутилади. Шунингдек, сиёсий курашга бир мандатли ҳудудий сайлов округлардан ўтганлар ҳам бор. Ва бу ҳам, албатта, келгусида рақобат янада кучайишига хизмат қилади.
Амина Урпекова, Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти эксперти:
- Ва мана шу фаоллик шунга хизмат қилади, сиёсий партиялар парламентда ўз позициясини фаол кўрсата олиши, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиши шарт. Бир мандатли округлардан шунча депутат ғолиб бўлди. Бу шундан далолат берадики, бу одамлар маълум бир экспертлик қарашларига, ўз ғояларига эга, парламентда шулар учун курашади. Демак, баҳс-мунозара, тортишувлар кўпроқ бўлади, демак, шунга кўра айтса бўладики, ҳақиқат баҳсларда туғилади. Шунга мос ҳолда, сифатли қонунлар қабул қилинади.
Ушбу сайловлардаги номзодлар ҳам олдингилардан фарқ қилади. Янги таркиб ваъда қилинган амалиётни кўрсатиши, аниқ ҳаракатларга ўтиши лозим. Акс ҳолда, мандатни қайтаришга тўғри келади. Сиёсий саҳнада халқ ва мамлакат манфаати учун хизмат қила оладиганларгина қолади. Шунинг учун, дейди экспертлар, янгиланган тизим меваларини кўриш мумкин бўлган кунларга оз қолди.
Ермек Токтаров, Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти бўлим мудири:
- Ушбу сайловлар мамлакатимизда йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар натижаси саналади. Албатта, бу тараққиётнинг янги босқичи. Депутатлар номлари маълум бўлади. Шундан кейин янги ҳукумат шаклланади. Янгиланган конституция асосида барпо этилган сиёсий тизим амалга татбиқ этилади, биз унинг натижаларини кўрамиз. Мажилис ва янги чақириқ депутатлари фаолияти қанчалик самарали бўлишини бир йилдан кейин кўрамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси