14 мингдан зиёд қозоғистонлик «Бўлашақ» дастури стипендиантига айланди

14 мингдан зиёд қозоғистонлик «Бўлашақ» дастури стипендиантига айланди

Мустақил Қозоғистоннинг илк халқаро таълимий дастури - «Бўлашақ» 28 ёшда. Бугунги кунда бу муваффақиятли маҳаллий бренд. Лойиҳа самарадорлигини исботлади ва республика ҳозирга қадар юқори профессионал кадрларга эга бўлиб келмоқда. Таъкидлаймиз, ушбу дастур амалга оширилган йиллар мобайнида 14 мингдан кўпроқ одамга стипендия берилган.

Айнур Карбозова, халқаро дастурлар маркази директори:

– Битирувчилар жами сонининг 50 фоиздан зиёди гуманитар йўналишларда ўқиди, 30 фоиздан кўпроғи муҳандислик-техник таълим олди, 7,8 фоизи тиббий, 2 фоиздан камроғи ижодий мутахассисликни қўлга киритган. Ҳозирда «Бўлашақ» битирувчиларининг 50 фоиздан зиёди давлат секторида, 30 фоиздан ошиғи Қозоғистондаги хусусий компанияларда, 15 фоиздан сал ортиғи хорижий ва халқаро ташкилотларда, дипломатик хизматда ва жамоат бирлашмаларида, 2 фоизи эса миллий компанияларда ишлаяпти.

Дастурнинг илк битирувчиларидан бири - юртимизда машҳур кардиожарроҳ Дмитрий Горбунов айтишига кўра, Бўлашақ республикамиз учун аҳамиятли, у иштирокчиларнинг ўзлари учун ҳам инсон капиталини оширади. Зеро, стипендиантлар дунёнинг илғор таълим масканларида таълим олиш имконини қўлга киритади. Кейин эса мамлакат келажагини барпо этишда ҳисса қўшади.

Дмитрий Горбунов, кардиожарроҳ:

– Ўқиш мобайнида Европа клиникаларини кўрдик, ўша ерда стажировкадан ўтдик. Яъни амалиёт ўтадик. Биз бу Европанинг энг яхши клиникаларида қандай ташкил этилганини билдик. Бу ерга қайтганимизда, бизда ҳам ўша ердагидек бўлишини истадик. Шу боис, соғлиқни сақлаш тизимидаги айрим соҳаларни ривожлантиришга киришдик, бунгача улар Қозоғистонда у қадар равнақ топмаганди. Ҳамкасблар билан бирга илк болалар кардиожарроҳлиги бўлимини ташкил қилдик, сўнг чақалоқлар неонатал кардиожарроҳлик бўлими очилди. Яъни «Бўлашақ» дастурисиз, эҳтимол, буни амалга ошириш бироз мушкул бўларди.

«Бўлашақ» туфайли юртимизда муваффақиятли давлат бошқарувчилари, олимлар, муҳандислар гуруҳи шаклланди. Халқаро дастурлар маркази ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, мустақиллик йилларида дастур битирувчилари 213 мингта тиббий операцияни амалга оширган, 145 минг нафар ўқувчи ва талабани ўқитган, мингдан зиёд илмий ишини нашр

қилдирган, шунингдек, 90 минг киши учун ментор вазифасини ўтаган. Таъкидлаймиз, Халқаро «Бўлашақ» стипендияси мамлакат Биринчи Президенти – Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан йўлга қўйилган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси