Унда прокторинг технологиясидан фойдаланилади. Яъни тест жараёни маъмур томонидан кузатиб борилади. Тизим барча танлов жараёнларининг шаффофлиги ва объективлигини таъминлаши зарур. Таъкидлаш лозимки, янги тартиб бешта вазирликда синовдан ўтказилмоқда.
Дархан Жазиқбаев, давлат хизмати бўйича агентлик раиси:
- Жорий йилда «Е-қизмет» синовлардан муваффақиятли ўтса, 2024 йилдан бошлаб, барча давлат органларига жорий этилади. Давлат хизматига кираётган Қозоғистон фуқаролари бу жараёндан онлайн ўтади.
Жандўс Сарсен, давлат хизмати бўйича агентлик департаменти раҳбари:
- Сўнгги янгилик – қатор тоифалардаги шахсларни танлов асосида тайинлашга боғлиқ. Давлат буюртмаси асосида олий таълим даргоҳларини юқори натижалар билан тугатганлар, Давлат бошқаруви академияси битирувчилари, шунингдек, танлов орқали саралаш жараёнидан ташқари маҳаллий ва марказий ижро органларига раҳбарликка тайинланувчилар шу тоифаларга киради.
Абдумалик Сарманов таржимаси