Кўҳна Қуръон китоби кўргазмага қўйилди

Кўҳна Қуръон китоби кўргазмага қўйилди

Павлодарда салкам 200 йил аввал чоп этилган кўҳна Қуръон китоби тақдим этилди. Бу раритетни Машҳур Жусуп Кўпейули авлодлари мемориал музей жамғармасига топширган. Таъкидлаш лозимки, ҳозир Қозоғистоннинг ушбу шаҳрида таниқли арбоблар Машҳур Жусуп Кўпейулининг 165, Султанмахмут Тўрайғировнинг 130 йиллигига аталган кўргазма фаолият кўрсатмоқда. Ундан икки буюк аждодимизнинг шахсий буюмлари ва бошқа қадимий экспонатлар жой олган. Шу жумладан, Осиё услубида тикилган, Машҳүр Жусуп ишлатган хуржун ҳам бор.

Асет Пазилов, Машҳур жусуп кўпейулининг чевараси, Мемориал музей раҳбари:
- Бобомиз Машҳүр Жусуп унда қадимий қўлёзмалар, халқ оғзаки ижоди намуналарини сақлаб келган ва бизга қолдирган. Ушбу хуржунни, Қуръони Каримни, қатор асарларнинг асл нусхасини Павлодар шаҳрига келтирдик. Шу орқали Машҳүр Жусуп дунёқараши, умр йўли ҳақида тасаввур уйғотиш, маълумот беришга умид қиламиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси.