Экспертлар Қозоғистон ва Россия алоқалари бўйича фикр билдиришди

Экспертлар Қозоғистон ва Россия алоқалари бўйича фикр билдиришди

Россия президентининг Қозоғистонга қилган ташрифини  экспертлар муҳокама қиляпти. Улар таъкидлашича, ташриф натижалари икки давлатнинг стратегик шерикчилиги алоҳида аҳамиятга эгалигини ҳамда Қозоғистон – Россия муносабатлари тарихида муҳим саҳифага айланшини кўрсатади. Давлат раҳбарлари кўпқиррали ҳамкорликнинг муҳим йўналишларида келишиб олишди.

 

Еркин Тукумов, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори:

- Ҳукуматлар ташрифга анчадан буён тайёрланган. Кун тартибида стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш, энергетика, транспорт, гуманитар соҳа, Қозоғистонда Россиянинг, Россияда Қозоғистоннинг мактаблари, университетлари филиалларини очиш каби кўплаб ҳужжатлар бор эди. Буларнинг ҳаммаси кўп йиллик меҳнат талаб қиларди. Ва, шунга кўра, мен ташриф муваффақиятли ўтди, деб ҳисоблайман. Икки томонлама алоқаларни кенгайтириш учун кенг имкониятлар яратилди.

¤

Россия экспертлари фикрича, давлатлар ўртасидаги яхши қўшничилик алоқалари турли соҳаларда муваффақиятли кооперация яратиш имконини беради. Савдо-иқтисодий, энергетика, сув соҳаларида катта истиқболлар очиляпти. Томонлар маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштиришга ҳам катта эътибор беришяпти.

 

Станислав Притчин, Россия Фанлар академияси қошидаги Дунё иқтисоди ва халқаро алоқалар институти Марказий Осиё сектори мудири:

– Давлат ташрифи жуда самарали бўлди. Шартномаларнинг бирортасини алоҳида кўрсатмаган бўлардим. Чунки уларнинг барчаси у ёки бу даражада икки томонлама муносабатлар кун тартибида турган масалаларга таъсирини кўрсатади. Энг муҳим ўзгаришлар юз берган соҳалар қаторида энергетикани кўрсатиш мумкин. Биз иккита трубопровод - Атирау ва Самара орқали Қозоғистон нефтининг Россиядан транзит қилишни йўлга йўқдик. Ҳозир газ жўнатиш тизими бўйича ҳамкорликни кенгайтиряпмиз. У етарлича тизимли ишлаяпти, бунда газ Қозоғистон ҳудудидан транзит қилинади ва унда газ тақсимлаш тармоқлари ривожланади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.